09:39 / 10.07.2019
5 639

МИБ табиий газ учун тўловларни йиғиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади

МИБ табиий газ учун тўловларни йиғиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги:

а) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларни қайта ташкил қилиш бўйича ҳар бир тадбирнинг аниқ амалга ошириш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган чора-тадбирлар режаларини тасдиқлайди, бунда қайта ташкил қилинаётган “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш, корпоратив бошқарувнинг замонавий шаклларини жорий қилиш, ушбу акциядорлик жамиятлари кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш назарда тутилади;

б) Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар ХМИ/ХҲМТ ва халқаро консалтинг компанияларининг техник кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖдаги раҳбарлик лавозимларига нефть-газ тармоғидаги йирик хорижий компанияларда ёки халқаро бошқарув компанияларида ишлаш тажрибасига эга бўлган менежерларни жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

в) 2019 йил 1 сентябрга қадар Газ тақсимлаш тармоқлари ва тегишли ускуналарни эксплуатация қилиш, шунингдек, истеъмолчиларга табиий газни сотиш функцияларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бажариш учун газ таъминоти объектларини хусусий операторларга бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин, бунда, шу жумладан, инвесторларни танлаш, шартномани тузиш ва бекор қилиш, шунингдек, воситачилик тўловлари миқдорини белгилаш ва тўлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бошқарувга бериладиган ҳудудда табиий газ учун тўловларни йиғиш бўйича вазифаларини уларга бериш тартиби ва инвесторларга қўйиладиган бошқа талаблар кўзда тутилади;

г) 2019 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилаётган ва ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларининг доимий мониторинги, фойдаланилаётган конлар ва қудуқлар супервайзингини амалга ошириш учун халқаро муҳандислик-маслаҳат компанияларини жалб қилишни кўзда тутувчи тартибни ишлаб чиқади;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига углеводород хомашёсининг янги конларини аниқлаш, захираларни кўпайтириш мақсадида республика углеводород хомашёси захираларини жадал ривожлантириш ва қайта тиклаш, геология қидирув ишларининг самарадорлиги ва унумдорлигини ошириш бўйича функцияларни бериш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича амалдаги лойиҳаларни, хатловдан ўтказиш натижалари бўйича истиқболли участкалар, инвестицион блоклар ва углеводород хомашёси конларига доир мавжуд фонд ва бошқа материалларни бериш;

мавжуд геофизик ва бурғилаш ускуналари, чуқур илмталаб қиладиган технологиялар, дастурий маҳсулотлар ҳамда зарур махсус ва автотранспорт техникасини босқичма-босқич модернизация қилишни ҳисобга олиб, 2020 йилдан бошлаб углеводород хомашёси бўйича олиб бориладиган геология-қидирув ишларини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларини белгилаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ табиий газ учун тўловларни йиғиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади