date
views 3 798

Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг аҳволи яхши, ота-онаси топилди

Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг аҳволи яхши, ота-онаси топилди
Фото: ИИББ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда 5 ёшли болани «Матиз» машинаси уриб кетгани ва боланинг ота-онаси бундан бехабарлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. ИИББ матбуот хизмати ушбу хабар юзасидан баёнот берди.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ кеча, тахминан соат 19:20да, Сергели туманидаги Мирзо Турсунзода кўчасида рўй берган. Беш ёшли Р. С. югуриб кўчани кесиб ўтаётган вақтда 26 ёшли ҳайдовчи Баҳром Х. «Матиз» автомобилида уни уриб юборган. Ҳайдовчи дарҳол болани касалхонага етказиб борган. У ҳеч қандай оғир жароҳат олмаган.

Р. С.нинг ота-онаси жамоатчилик ёрдамида топилди ва айни вақтда бола билан бирга. ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳодисани ёритишда ва боланинг ота-онасини топишда иштирок этган блогерлар ва бошқа ҳамюртларимизга миннатдорчилик билдиради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида «Матиз» уриб кетган 5 ёшли боланинг аҳволи яхши, ота-онаси топилди