17:05 / 10.07.2019
3 573

Жиззахда ЙХҲБ инспекторининг погонини юлган фуқаро қўлга олинди

Жиззахда ЙХҲБ инспекторининг погонини юлган фуқаро қўлга олинди
Фото: «Google.com»
Жорий йилнинг 7 июль куни соат 18:30 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙХҲБ инспектори О.Қ. Жиззах шаҳар, «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида хизмат вазифасини бажариб, «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштираётган вақтда, шу ердан ўтиб бораётган фуқаро С.Н. (1988 й.т.) маст ҳолатда, ИИБ ЙХҲБ ходимларини олдига келиб, уларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.

ИИБ ЙХҲБ ходимлари уни тинчлантирмоқчи бўлганида, уларга қаршилик кўрсатиб, О.Қ.нинг погонини юлиб олиб, уни уриб, бўйин соҳаси ва чап елка соҳасига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан С.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: prokuratura.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда ЙХҲБ инспекторининг погонини юлган фуқаро қўлга олинди