12:18 / 11.07.2019
3 366

Facebook ижтимоий тармоғида 50 минг сўм «пайнет қилишни» сўраётган фирибгарлар пайдо бўлди

Facebook ижтимоий тармоғида 50 минг сўм «пайнет қилишни» сўраётган фирибгарлар пайдо бўлди
Facebook’нинг Дилнур Камилов исмли фойдаланувчиси ижтимоий тармоқда ўзини қиз бола деб таништираётган фирибгарлар кўпайиб кетгани ҳақида пост қолдирибди. Қуйида ушбу пост тўлиғича келтирилган.

«Facebook’да чиройли қизларнинг расмини қўйволиб, турли сабабларни кўрсатиб, алдаб тиланчилик қилиб юрган фирибгарлар кўпайибди.

Авваллари битта бечорани барчамиз таниб-билиб салкам қариндош бўлиб кетган эдик. У бечора йил — ўн икки ой перевалда қолиб кетган эди. Аммо у бечора 5000 сўмгина пайнет қилишни сўрар эди.

Бугунга келиб бу муттаҳам фирибгарлар ҳам инновацион бўлиб кетишяпти. Бир деганда 50 000 сўм! Тирикчилик яхши бўлиб қолибдия?

1 кунда 10 кишини қармоғига илинтирса 500 000 деган гап. 10 кунда 5 миллион, 1 ойда 15 миллион.

Кўламини кўряпсизми?

Қармоққа илинтиришнинг энг самарали услуби эса чиройли қизлар расми. Ҳамда фақат эркаклар нишонга олинади. Ҳатто ёзаётганларида шевада атайлаб ёзаётгани маълум бўлиб туради.

Хуллас, азиз дўстлар! Кимнинг личкасига нотаниш бўлган, друзяда бўлмаган бирор қиз кириб, ўзидан ўзи дардини айтиб, ёрдам сўрашни бошладими, демак у сўзсиз фирибгардир.

Ҳар эҳтимолга қарши огоҳ бўлинг!», — Дилнур Камилов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Facebook ижтимоий тармоғида 50 минг сўм «пайнет қилишни» сўраётган фирибгарлар пайдо бўлди