15:50 / 11.07.2019
4 162

ИИВ Сурхондарёда калтакланган ҳайдовчи воқеасига изоҳ берди

ИИВ Сурхондарёда калтакланган ҳайдовчи воқеасига изоҳ берди
Ички ишлар вазирлиги Kun.uz сайтида ёритилган “Сурхондарёда профилактика инспектори ва унга ёрдамчи посбон юк машина ҳайдовчисини калтаклашди” сарлавҳали мақола юзасидан ўз муносабатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу маълумот Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2019 йилнинг 25 июнь куни Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмасидан туман ИИБга келиб тушган хабарномага кўра, жорий йилнинг 24 июнь куни соат 23.20ларда Сариосиё тумани “Маржона” маҳалласида яшовчи “To’palang MG Holding” масъулияти чекланган жамиятга қарашли “MAN” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Абдусалом Нуровни “Чилонзор” маҳалласи профилактика инспектори Қувондиқ Эшмирзаев уриб тан жароҳати етказилганлиги билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Сариосиё тумани ИИБ Навбатчилик қисмида қайд этилган.

Ҳайдовчи Абдусалом Нуров ва профилактика инспектори Қувондиқ Эшмирзаевларнинг кўрсатмаларида қарама-қаршиликлар ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилишини инобатга олиб, барча материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун Сариосиё тумани прокуратурасига юборилган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ Сурхондарёда калтакланган ҳайдовчи воқеасига изоҳ берди