«Тошкент савдо маркази», «Бек Топи», «Чилонзор буюм бозори» ва «Ўрикзор» бозорлари яқинида Тошкент автомобиль ҳалқа йўлига ўрнатилган автоматлаштирилган камералар биринчи иш кунида ҳайдовчилар «Тўхташ» ва «Тўхтаб туриш» йўл белгиларини менсимаган 782 та ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−6-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, пойтахт бозорлари — тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилиши нуқтаи назаридан энг ўткир муаммолардан бири ҳисобланади.
Камералар 10 июлдан ишга тушди. Улар 360 даражага ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автомат тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва «қоидабузар» автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса AutoCon-SC/M дастурий таъминот жарима солиш бўйича қарорни шакллантириб, уни «Ўзбекистон почтаси"га қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг