Тошкентда ўзаро жанжал оқибатида бир киши пичоқланди

Тошкентда ўзаро жанжал оқибатида бир киши пичоқланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Р.Р. маст ҳолда бўлган Чилонзор тумани 3-даҳада яшаган, муқаддам судланган 27 ёшли М.Р.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ билан жароҳатлаган, деб ёзмоқда Дарё.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 2019 йил 9 июль куни содир бўлган.

Натижада М.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Р.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар