11:35 / 12.07.2019
2 305

Москвада миясининг ярми йўқ бемор аниқланди

Москвада миясининг ярми йўқ бемор аниқланди
Москва яқинида жойлашган шифохонанинг неврологлари бошида чап яримшари йўқ инсонга дуч келди. Бу ҳақда «MK.ru»га таяниб Дарё ёзмоқда.

60 ёшдан ошган бу инсон бошидаги нуқсонига қарамай армияда хизмат қилган, оила қурган, ўз камчилиги ҳақида умуман бехабар бўлган.

«Ишемик касаллик сабаб шифохонага олиб келинган бемор компьютер томографиясидан ўтказилганида, нафақахўрнинг чап яримшар мияси йўқлиги маълум бўлди. Неврологлар ушбу инсон миясининг функциясини бутун ҳаёти давомида қолган яримшар бажариб келганини аниқлади», — дейди Экстрапирамид касалликлар ва руҳий соғлиқ федерал маркази шифокори Марина Аникина.

Ишемик хуруж тўхтагани сабаб, эркакка уйига кетиш учун рухсат берилган. У миясининг ярми йўқлигини ўйлашни ҳам истамаслигини билдириб, кейинги тадқиқотларда иштирок этишдан бош тортган.

Ноодатий бемор билан ўтказилган суҳбатда маълум бўлишича, эркак нормал ҳаёт кечирган. Мактабни муваффақиятли тугатиб, институтга кирган, муҳандис. Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)