
Ўзбекистонда мамлакатга тижорат мақсадида олиб кирилувчи барча тайёр тикув ва тўқимачилик маҳсулотини маркировкадан фойдаланган ҳолда мажбурий сертификатлаш тизими пайдо бўлиши мумкин. Бу «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида белгиланган.
Гап ТН ТИФ 61-63 кодлари остига тушадиган маҳсулот ҳақида кетяпти, бунда эса бир неча ўнлаб товар позициялари бор - пальтолар, юбкалар, костюмлар, свитерлар ва кўйлаклар.
Кутилишича, бу ички бозорни паст сифатли ва сохта махсулотлардан ҳимоя қилишга имкон беради. Кўрсатилишича, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси шундай таклиф билан чиққан.
Агар лойиҳа ушбу шаклда қабул қилинса, унда мажбурий сертификатлаш 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар