Саида Мирзиёева, Отабек Умаров ва Комил Алламжонов — Вашингтонда

  • 12 июль 2019, 17:15
  • 2 329
  • Жамият
  • Саида Мирзиёева, Отабек Умаров ва Комил Алламжонов — Вашингтонда
    Фото: facebook.com/k.allamjonov
    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги ўзининг саҳифаларида Лондонда Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи — АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда Президентнинг кичик куёви Отабек Умаров билан биргаликда тушган фотосини эълон қилди ва унга «Жамоаааа!! Бизга қўшил!!!» дея изоҳ қолдирди.

    Қайд этиб ўтиш жоиз, агентлик жамоаси айни пайтда Лондонда ўтаётган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этмоқда.

    Маълум қилинишича, юқоридаги фото Комил Алламжоновнинг архивидан бўлиб, Вашингтонда суратга олинган ва унинг Лондондаги ташрифга алоқаси йўқ. Бу фото орқали ижтимоий тармоқларда «#uzmyteamchallenge» хэштеги билан янги челленж бошлаб берилган.

    Қайд этилишича, мазкур челленж мегаташаббуснинг дебочаси ҳисобланади. Челленжда иштирок этиш учун жамоани кўрсатиб суратга тушиш ва #uzmyteamchallenge хэштеги билан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш лозим бўлади.

    » » Саида Мирзиёева, Отабек Умаров ва Комил Алламжонов — Вашингтонда