16:49 / 12.07.2019
3 659

Жиззах шаҳрида алимент пулларини тўламаган 3 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди

Жиззах шаҳрида алимент пулларини тўламаган 3 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг тегишли буйруқларига асосан қарздор Р.Қосимов ҳисобидан ундирувчи Г.Толиева фойдасига, қарздор Ш.Маматқулов ҳисобидан ундирувчи Г.Маматқулова фойдасига, қарздор Б.Адилов ҳисобидан ундирувчи Д.Адилова фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Аммо, ушбу оталар фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келдилар. Жумладан, Р.Қосимовнинг қарийб 9 млн. сўм, Ш.Маматқуловнинг 5 млн. 668 минг сўм, Б.Адиловнинг эса 19 млн. сўмдан ошиқ алимент қарздорлиги мавжуд бўлган.

Шунга кўра, алимент қарзларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун Зарбдор тумани маъмурий судига топширилди ва суд қарорига асосан уларга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззах шаҳрида алимент пулларини тўламаган 3 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди