
Фуқаролик ишлари ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2009 йил 14 декабрдаги қарорига асосан қарздор Ш.Темировдан ундирувчи Р.Рузибоева фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то улар 18 ёшга етгунига қадар қарздор ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миришкор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тегишли ташкилотлардан олинган жавоб хатларига кўра ҳамда қарздор яшаш манзилини кўздан кечириш далолатномаларига кўра ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклар мавжудлиги аниқланмаган.
Шундай бўлсада, қардор Ш.Темиров ўз фарзандлари моддий таъминоти учун алимент тўлаш чорасини кўрмаган. Натижада 114 ой давомида 57.306.318 сўм қарздорлик юзага келган.
Бу давр давомида қарздорни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан бир неча бор қидирув эълон қилинган.
Ш.Темиров Бюронинг Миришкор туман бўлими қидирув гуруҳи томонидан топилиб, Миришкор туман маъмурий судга келтирилди ва суд Ш.Темировга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун 15 сутка мъмурий қамоқ жазоси тайинлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар