09:53 / 13.07.2019
2 917

Сотувчининг чалғиганидан фойдаланиб, 1,5 млн сўм пулини ўғирлаб кетишди

Сотувчининг чалғиганидан фойдаланиб, 1,5 млн сўм пулини ўғирлаб кетишди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
2019 йил 11 июль куни соат 11:00 ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 28 ёшли Н.Т. исмли аёл Чуст шаҳрида жойлашган «Чуст деҳқон» бозори савдо растасида савдо қилаётган вақтида 2 номаълум шахс унинг чалғиганлигидан фойдаланиб, 1 500 000 сўм пулларини ўғирлаб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланганлар Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Пахтакор кўчасида яшовчи 27 ёшли Ш.Ж. ва Қўқон шаҳар Муқимий ШФЙда яшовчи 26 ёшли А.Ғ.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сотувчининг чалғиганидан фойдаланиб, 1,5 млн сўм пулини ўғирлаб кетишди