
Фото: Ички ишлар вазирлиги
2019 йил 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 40 ёшли Ж.Н. республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органига мурожаат қилиб, унда Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли А.Х. ва Қизилтепа туманида яшовчи 55 ёшли Р.Я.лар унга «2019 йил Обод қишлоқ» Давлат дастурига асосан Конимех тумани Кўкча массивида қурилиши режалаштирилган 4 та қурилиш объектлари учун Конимех туман ҳокими номидан кафолат хати олиб бериш эвазига ундан 50 000 АҚШ доллари талаб қилаётганликларини маълум қилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.Х. ва Р.Я.лар Навоий шаҳрида жойлашган «Тожмаҳал» кафесида Ж.Н.дан 50 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар