18:23 / 13.07.2019
4 177

«Миллион» гуруҳи салкам 200 млн. сўм давлат божи тўлаши тўғрисида огоҳлантирилди

«Миллион» гуруҳи салкам 200 млн. сўм давлат божи тўлаши тўғрисида огоҳлантирилди
«Миллион» гуруҳи ижодий жамоаси давлат божини ундириш тўғрисида расмий огоҳлантирилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» муассасаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарори билан тасдиқланган Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи томонидан жорий йилнинг 25 июндаги навбатдаги йиғилишда жамоанинг доимий аъзоларига Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида концерт дастурларини мунтазам равишда ўтказиб келаётганлиги боис, "BRAVO MUSIC" МЧЖ томонидан, яъни «Миллион» гуруҳи ижодий жамоасига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берувчи лицензия рейтингнинг 2-гуруҳи берилиб, ҳар бирига йиллик 19 867 540 сўмдан амалга оширилиши белгиланган.

Шу орқали, Муассасага концерт ўтказиш учун тақдим этилган концерт сценарийда «Миллион» гуруҳи ижодий жамоасига Даврон Қобулов, Миркомил Мусаев, Алишер Ботиров, Маъруф Носиров, Ниғматжон Ўткиров, Феруза Норматова, Умиджон Ҳайдаров лицензияси учун ҳар бирига алоҳида йиллик 19 867 540 сўмдан, концерт дастуридаги қолган аъзоларга рейтингнинг 4-гуруҳи бўйича Шаввозлар гуруҳи ҳар бирига алоҳида йиллик 8 109 200 сўмдан, жами дастурдаги иштирокчилар (13 нафар)га 187 727 980 сўм миқдоридаги тўловлар ҳисобланган.

Шунга асосан лицензия учун 187 727 980 сўм давлат божини давлат муассасасининг махсус ҳисоб рақамига жорий йилнинг 16 июлига қадар тўлаш сўралган.

Акс ҳолда, Муассаса ва "BRAVO MUSIC" МЧЖ, яъни «Миллион» гуруҳи ижодий жамоаси ўртасида тузилган лицензия шартномаси бекор қилиниши айтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Миллион» гуруҳи салкам 200 млн. сўм давлат божи тўлаши тўғрисида огоҳлантирилди