20:20 / 14.07.2019
3 806

Ўзбекистонда «Ваъда» лойиҳаси ишга туширилди

Ўзбекистонда «Ваъда» лойиҳаси ишга туширилди
Ўзбекистонда «Ваъда» лойиҳаси ишга туширилди.

«Мазкур ресурсда амалдорлар, тадбиркорлар, олимлар, санъат вакиллари ва бошқалар томонидан берилган ваъдалар мониторинги олиб борилади. Бизнинг ресурс ҳар бир манфаатдор фуқарога мамлакатда режалаштирилган тадбирлар ҳақида кенгроқ хабардор бўлиш, ваъда берувчи шахсларга эса берган мажбуриятларини эслатишга имкон беради деган умиддамиз», — таъкидлайди лойиҳа муаллифлари.

Сайтда «Ваъдалар ҳисоблагичи» йўлга қўйилган. Унда лойиҳа орқали ҳозирча қамраб олинган 24 ваъдадан атиги 3 таси бажарилгани, 12 таси амалга оширилаётгани, 9 таси бажарилмагани қайд этилган.

Бажарилмаган ваъдалар қаторида Ўзбекистонда миллий лоукостер, Тошкент метросининг барча бекатларида эса Wi-Fi пайдо бўлиши, журналистлар учун ID-карталар жорий этилиши, йўл-патруль хизмати ходимлари видеокамералар билан хизмат ўташи, интернет тезлиги кескин ошиши, ҳаж ва умрага онлайн ёзилиш мумкинлиги каби мажбуриятлар келтириб ўтилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда «Ваъда» лойиҳаси ишга туширилди