22:18 / 14.07.2019
3 693

Бурчимулла ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноқонуний ўрнатилган топчанлар олиб ташланди

Бурчимулла ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноқонуний ўрнатилган топчанлар олиб ташланди
Фото: Давлат экология қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Бурчимулла давлат ўрмон хўжалигига мансуб Урунгоч сой ҳавзасида қонунга хилоф равишда ўрнатилган топчанлар олиб ташланди. Бу ҳақда қўмита ўз Facebook саҳифасида маълум қилади.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳудуднинг бир қисми Чоткараев Улан Турдибаевич ва Қудратуллаев Бехруз Қутлимурадовичга 2019 йилнинг 21 май ва 20 июнда имзоланган шартномаларга мувофиқ ижарага топширилган.

Шартномага мувофиқ, ушбу фуқаролар томонидан жами 10 та топчан ўрнатилган бўлиб, шулардан 5 таси Урунгоч сой кичик кўлининг қирғоқ олди минтақасига жойлаштирилганлиги аниқланди.

Текширув давомида ушбу топчанларнинг бештаси қонунга хилоф равишда сув ҳавзаси қирғоғига яқин жойлашгани ва сувни ифлослантиргани аниқланган. Маъмурий жавобгарлик Кодексига асосан, фуқароларнинг ҳар бирига нисбатан жарималар белгиланиб, келгусида ушбу ҳолат қайта содир этмаслиги бўйича огоҳлантирилди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бурчимулла ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ноқонуний ўрнатилган топчанлар олиб ташланди