10:36 / 15.07.2019
3 976

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди (фото)

Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди (фото)
Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
12 июль куни соат 16:20да Тошкент шаҳар ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани “Жўрабек” маҳалласи Фарғона йўли кўчаси 13-уй олдида ҳаракатланиб кетаётган, “DAEWOO” русумли “MAXSUS TRANS” автомобилида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, кўрсатилган манзилга юборилган 1 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаси соат 16:22 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:26 да бартараф этилган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида Олмазор тумани ободонлаштириш бош бошқармасига қарашли “MAXSUS TRANS” автомобили кабинаси ва кузови оралиғида жойлашган йўл қопламасини тозалаш агрегатининг мотор қисми ёниб зарарланган.

Фото: ФВВ ЁХББ матбуот хизмати
Ёнғин электр симларидаги қисқа туташувдан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Махсустранс» машинаси ёниб кетди (фото)