16:39 / 15.07.2019
2 990

Суд қарори ижроси таъминланди

Суд қарори ижроси таъминланди
Амударё тумани иқтисодий судининг 01.03.2019 йилги қарорига асосан қарздор “Заманға сай қурылыс” МЧЖ дан АКИБ Ипотека банк Қорақалпоғистон филиали фойдасига 134.546.050 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 17.04.2019 йили Бюронинг Нукус шаҳар бўлимига келиб тушган ва шу кунниг ўзида ижро қўзғатилган.

Қарздорга қарорда кўрсатилган талабларни иҳтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча бор огоҳлантирилган ва келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар тушунтирилган. Лекин, қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, жамиятга тегишли бўлган “SAZ FVR 33 GLD” русумли автотранспорт воситаси қидирув натижасида аниқланган ва рўйхатга олиниб хатланган. Кейинчалик эса, сотиш учун электрон онлайн-аукцион майдочасига сотувга чиқарилган.

Шундан кейин жамият раҳбари қарздорликни ортиғи билан 156 млн. сўм тўлаб берди ва суд ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ бажарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд қарори ижроси таъминланди