date

Сурхондарёдаги чегара божхона постида фуқаро сумкасидан «Макаров» тўппончаси топилди

Сурхондарёдаги чегара божхона постида фуқаро сумкасидан «Макаров» тўппончаси топилди
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона ходимлари томонидан қурол-яроғларни ноқонуний олиб ўтиш билан боғлиқ навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Гулбаҳор» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаро П.В. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Мазкур фуқаронинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг сумкасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда божхона ходимларига маълум қилинмаган «Макаров» пневматик тўппончаси ҳамда 2 дона патрон борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёдаги чегара божхона постида фуқаро сумкасидан «Макаров» тўппончаси топилди