20:43 / 15.07.2019
3 279

Маошлар оширилиши ва инфляция пойгаси қачон тугайди?

Маошлар оширилиши ва инфляция пойгаси қачон тугайди?
Бугун, 15 июль куни “Халқаро пресс клуб”нинг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" фармонга бағишланган навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

“Маошлар оширилиши ва инфляция ўртасидаги одатда инфляция ғолиб чиқадиган пойга қачон тугайди? Саволга туртки бўлган омил шуки, ҳануз жуда кўпчилик маошлар ва пенсиялар ошишини ҳадик билан кутиб олади, сабаби оддий – нархлар кўтарилади, инфляция ошиб кетади. Инфляцияни жиловлаш бўйича яқин ёки узоқ муддатли бирор дастур борми?” деган Kun.uz мухбирининг саволига молия вазири ўринбосари Шоҳрух Шораҳметов шундай жавоб берди:

– Орамизда Иқтисодиёт вазирлиги вакиллари йўқ. Мен саволингизга қисман жавоб беришга ҳаракат қиламан. Албатта, маошлар кўтарилишининг инфляция ошишига таъсири бор. Аслида ойликлар 1 фоизга ошиши инфляцияни ҳам 1 фоизга оширмайди, инфляция камроқ ошади. Бизда инфляцияга маҳсулотларнинг нархи ошиб бориши таъсир этади. Маошлар ва инфляция ўртасидаги қувлашмачоқ ҳозирча табиий ҳолат.

Ҳукумат, қатор вазирликлар, айниқса Иқтисодиёт вазирлиги инфляцияни камайтириш бўйича кўп ишлар олиб бормоқдалар, махсус йўл хариталари ҳам қабул қилинган. Биз бир томондан маошларни оширмоқчи бўламиз, иккинчи томондан инфляцияни ўйлаймиз, олтин ўрталиқни топишимиз керак. Ҳозир ҳамма томонни ҳисобга олиб шу фоиз режалаштирилган. Яна бир жиҳат – маошларни ҳаммага эмас, айрим-айрим соҳаларга маошлар оширилиши (масалан: (таҳр.) таълим ёки соғлиқни сақлаш соҳаларида маошлар алоҳида оширилиши) инфляция кескин ошиб кетишининг олдини олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маошлар оширилиши ва инфляция пойгаси қачон тугайди?