10:20 / 16.07.2019
3 208

2019/2020-ўқув йили учун 1 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтказилди

2019/2020-ўқув йили учун 1 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтказилди
2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Республика бўйича жами 60 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 30 та филиалларига кириш учун 1 млн. 66 минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтказилди. Шундан:

кундузги таълим шаклига - 718 097 нафар;
кечки таълим шаклига - 13 821 нафар;
сиртқи таълим шаклига - 335 007 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 90 та олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари ва 201 та Давлат хизматлари марказларида 4 500 дан ортиқ операторлар томонидан амалга оширилди, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019/2020-ўқув йили учун 1 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтказилди