13:16 / 16.07.2019
11 280

Энг ваҳший қотиллик! Марҳум 101 марта пичоқланиб, “чалажон” ҳолатида ички таъна аъзолари истеъмол учун суғуриб олинди

Энг ваҳший қотиллик! Марҳум 101 марта пичоқланиб, “чалажон” ҳолатида ички таъна аъзолари истеъмол учун суғуриб олинди
Сурхондарёда ўзининг жисмоний қувватини ошириш учун 27 ёшли йигит, инсон танаси ички аъзоларини истеъмол қилишни мақсад қилиб, қўшнисини 101 марта пичоқлади ва уни азоблаб, қийнаб ўлдирди.

“Jahon.uz” ахборот портали қўлга киритган 1-19-1901/19-сонли жиноят иши ҳужжатларида қасддан ўлдирилган, ўлдирилаётган онларда ҳали жон таслим қилмаган Б.Ч.ни олди қорин қисми кесилиб, ички таъна аъзолари яъни, юраги, ўпкаси суғуриб олинган.

Юрак ва ўпкани ейиш мақсадида чалажон инсон ички тана қисмидан юлиб олган 27 ёшли А.А. 1992 йил 31 март куни Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган.

2019 йилнинг 21 февраль куни қўшнисини сайр қилиш баҳонасида кўчага алдаб чақириб, уни фермер хўжалигига қарашли ер майдонига алдаб олиб борган ҳамда юқорида айтиб ўтганимиздек, 101 марта пичоқ билан зарба бериб, азоблаб, қийнаб ўлдирган.

Ҳали Б.Ч.да ҳаётийлик белгилари мавжуд бўлса-да, қилмиши фош бўлмаслиги учун, уни тириклайин шу ҳудуддан оқиб ўтган ариқдаги сувга ташлаб, устидан тош бостириб, ўта шафқатсизларча ўлдириб воқеа жойидан яширинган.

Ушбу жиноят узоқ вақт ўтмасдан А.А.нинг уйдагилари томонидан фош қилинди ва улар ИИБ ходимларига хабар беришди. Ички ишлар ходимлари жиноят қуроли бўлган пичоқни олишган бир пайтда, қотил уйдаги шкаф тепасида турган марҳумнинг ички аъзоларини ҳам ўзи кўрсатган.

Ушбу ҳолат юзасидан тезкорлик билан жиноят иши очилиб, Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси “ж,н” бандлари билан иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг ваҳший қотиллик! Марҳум 101 марта пичоқланиб, “чалажон” ҳолатида ички таъна аъзолари истеъмол учун суғуриб олинди