07:30 / 17.07.2019
3 419

Ўзбекистонда Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди

Ўзбекистонда Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастури ва Сайловолди дастури муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.

Йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров барчани амалий таклифлар билан фаол иштирок этишга чақирган.

Фаоллар томонидан суд тизимини янада такомиллаштириш таклифи билдирилди. Унга кўра, туманлараро судларни фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича ягона одил судлов органига бирлаштириб, Олий суд билан бир хил тизимдаги умумюрисдикция судларини яратиш лозим.

Шунингдек, мамлакатда барча тергов идораларини бирлаштириб, ягона – Ўзбекистон Республикаси Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, суд тизимида инсон омилини иложи борича камайтириш, унинг очиқ ва шаффофлигини таъминламасдан туриб судларни адолат қўрғони сифатида шакллантириб бўлмаслиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир қанча ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари тергов билан шуғулланади.

Хусусан, терговга қадар текширувнинг ўзи қуйидагилар томонидан ўтказилади:
- ички ишлар органлари;
- Миллий гвардия органлари;
- Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
- ёнғин хавфсизлиги органлари;
- чегарани қўриқлаш органлари;
- давлат божхона хизмати органлари;
- Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятлар билан кураш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари;
- Мажбурий ижро бюроси ва бошқалар.

МДҲ мамлакатларида Тергов қўмитаси ўз фаолиятини Россия Федерациясида амалга оширади.

Тергов қўмитаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
- Россия ТҚга жиноятлар ҳақида келиб тушган хабарлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш;
- жиноят ишлари бўйича дастлабки терговни қонунга мувофиқ амалга ошириш;
- жиноятларни тергов қилиш бўйича криминалистик ҳамроҳлик қилиш;
- суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш;
- тергов органлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга ошириш;
- Россия Федерацияси қонунларида назарда тутилган бошқа функциялар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда Тергов қўмитасини ташкил этиш таклиф қилинди