
Фото: Sputnik
Ўзбекистонда гўшт импорти 2019 йилнинг октябрь ойигача қўшилган қиймат солиғидан озод этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қайд этилишича, ҳукумат қарори (591-сон, 16.07.2019 й.) билан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйилган маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар