22:33 / 17.07.2019
3 775

Шерзод Шерматов: Саводсизлик - ўқитувчилари баҳор-кузда далада бўлган таълим тизими оқибати

Шерзод Шерматов: Саводсизлик - ўқитувчилари баҳор-кузда далада бўлган таълим тизими оқибати
Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов журналист Кирилл Альтманга берган интервьюсида мамлакатда таълим сифатини яхшилашга эътибор қаратилаётгани ҳақида гапирди.

«Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор мактаб таълим сифатини яхшилаш ва 2030 йилга келиб PISA кўрсаткичлари бўйича рейтингда энг юқори ўттизталикка киришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Нима учун бундай юқори мақсадни қўйдик. Юқори мақсад бўлмаса ҳаракат бўлмайди. Нима учун PISA? Чунки у таълим сифатини баҳолаш халқаро тизими ҳисобланади.

Шунча йилдан бери иш олиб борамиз, лекин ҳеч қачон таълим сифатини бошқа давлатларнинг таълим сифати билан солиштирмаганмиз. Қачонки таълим сифатини холисона ўлчайдиган миллий тизим бўлмаса ва бирор-бир халқаро тизимга кирмаса, таълим сифати ҳақида қандай мулоҳаза юритиш мумкин?», деди у.

Шерматовнинг фикрича, Ўзбекистонда таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизими мавжуд эмас.

«Мана бу мактабда таълим бериш бошқа мактабдагига нисбатан яхши деганимизда, бу жудаям субъектив ҳисобланади, чунки бизда таълим сифатини баҳолашнинг объектив тизими йўқ.

Афсуски, хорижга ишга бораётган ҳамюртларимиз ҳаттоки ўз фамилиясини ёза олмаслиги ёки рус тилида сўзлаша олмаслиги ҳақидаги гапларни эшитиб қоламиз. Бу ҳам афсуски, ўша ўқитувчилари баҳорда ҳам, кузда ҳам далада бўлган таълим тизимининг оқибатидир», дея фикр билдирди халқ таълими вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: Саводсизлик - ўқитувчилари баҳор-кузда далада бўлган таълим тизими оқибати