11:53 / 18.07.2019
2 224

Оилалар яраштирилмоқда

Оилалар яраштирилмоқда
Бизнинг жамиятимизда оила энг муқаддас тушунчалардан бири ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Лекин охирги йилларда кўпайиб кетаётган, ота-боболаримизга хос бўлмаган иллат ҳисобланган ажрашишлар натижасида белгиланган алиментлар бўйича Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жуда кўп ҳолатларда давлат ижрочисининг ҳаракатлари бесамар кетмай алимент суммалари ундирувчига ундириб берилиши таъминланмоқда.

Лекин келажагимиз эгалари бўлган болаларимизнинг баркамол инсон бўлиб вояга етиши учун нафақат моддий томондан таъминланганлик, балки тинч-тотув оилада катта бўлиши ҳам муҳим жараёндир.

Бу нарсани яхши англаб етган Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида 63 та ижро иши бўйича ундирувчи “она” ва жавобгар “ота”ларни яраштиришга эришишди.

Ундирувдан воз кечиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган тарафларнинг ижро ҳаракатлари давомида ўз даъволаридан воз кечиб, оила деган муқаддас даргоҳни сақлаб қолишлари, у ерда вояга етаётган фарзандларнинг чексиз қувончларига, қолаверса миллий анъаналаримизнинг ҳам бардавом бўлишига сабаб бўлаётганлиги эътиборга моликдир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оилалар яраштирилмоқда