13:56 / 18.07.2019
3 506

Мамлакатимиз ёшларининг ҳар бир вакили эътибор марказидадир (фото)

Мамлакатимиз ёшларининг ҳар бир вакили эътибор марказидадир (фото)
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маънавий-ахлоқий, жисмонан етук, ватанпарвар, миллий анъана ва қадриятларимизга садоқатли ёшларни вояга етказиш, уларни амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол ва жонкуяр иштирокчисига айлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Сирдарё вилояти, Бахт шаҳрида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилганлиги ва у Миллий гвардияга бириктирилганлиги ҳаммамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси остида ушбу ўқув-тарбия муассасасида Қарор лойиҳаси бўйича вазифалар қисқа муддат ичида белгиланиб, юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус йўналишлари бўйича бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги ишлар амалда йўлга қўйилди.

Хусусан, биринчи йўналиш бўйича ёшларда санъатга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида Ўзбекистонда хизмат олиб бораётган таниқли актёр ва актрисалар билан турли хил ижодий учрашувлар ўтказилиши йўлга қўйилиб, “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларининг чиқишлари ҳамда концерт дастурлари, Ҳарбий-техник институти оркестри жамоаси ва “Алвон беретлар” бадиий ҳаваскорлик ансамбли ўз фаолиятини ушбу мактабга боғлаган ҳолда тарбияланувчилар учун махсус мусиқий дастурлар устида иш олиб бормоқдалар.

Иккинчи йўналиш ижроси бўйича эса ушбу муассасада тарбияланувчиларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш мақсадида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкиллаштирилиб, спорт тадбирларида фаол қатнашган ва ғолибликни қўлга киритган ёшлар муносиб тақдирланиб борилиши йўлга қўйилди.

Шу жумладан, мазкур ўқув-тарбия муассасасида машҳур спортчилар билан ҳам учрашувлар ташкил этилмоқда. Мисол учун, Олимпиада-2016 чемпиони, бир қатор Ўзбекистон ва халқаро мусобақалар ғолиби Хасанбой Дўсматов билан бўлиб ўтган учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Дўстона суҳбат сўнгида чемпион ўқувчи ёшлар учун спортнинг бокс тури бўйича қисқа ва энг керакли машғулотлардан мастер-класс кўрсатиб машғулот мобайнида бир қатор иқтидорли спортчилар мавжудлиги аниқланди.

Тўртинчи йўналишда белгилангандек ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ҳарбий-техник институти профессор-ўқитувчилари томонидан давра суҳбатлари ва китоб мутоаласи бўйича маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур ўқув-тарбия муассасасида “Жиноятчиликка қарши бирга курашамиз” шиори остида ўтказилган танловнинг “Жиноят ва жазо” мавзусида тайёрланган ўқувчилар иштирокидаги саҳна кўринишлари ҳар бир томошабин ўқувчига ўз таъсирини кўрсата олди.

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг ҳар бир йўналиши бўйича махсус тўгараклар ташкил этилган бўлиб, тарбияланувчилар иқтидори ва қобилиятларига кўра гуруҳларга бириктирилган.
Куни-кеча Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Б.Ташматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаевлар ўқув муассасасининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тарбияланувчилар билан учрашув ўтказдилар.

Суҳбат давомида Миллий гвардия қўмондонлиги иқтидорли йигитларга келгусида ўзлари қизиққан касбий йўналишда ўқиш ва ишлаш имкониятига эга бўлишга кўмаклашишини, ҳеч бир тарбияланувчи эътибордан чеккада қолмаслигини билдириб, ушбу мактаб уларнинг ҳаёт йўли эканлигига, аввало, ўзлари ишонишлари лозимлигини, қолаверса, келажаги учун ҳаракат қилаётган ҳар бир ўсмир йигит, албатта, жамиятда ўз ўрнини топа олишини таъкидладилар.

Юқорида айтилган фикрлар исботи сифатида бир қатор йигитларнинг қобилиятлари муносиб баҳоланиб, уларнинг келгуси фаолиятлари юзасидан мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилганини келтиришимиз мумкин.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ўқув-тарбия муассасаси ўқувчиларининг ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани бўлиб ўтаётган очиқ суҳбатларда тарбияланувчиларнинг ўзларига ва келажакка бўлган ишончлари ортишида акс этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мамлакатимиз ёшларининг ҳар бир вакили эътибор марказидадир (фото)