
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган Уй-жой кодекси 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “ҳокимларининг қарорига” деган сўзлар “қурилиш бўлимларининг рухсатномасига” деган сўзлар билан алмаштирилади.
15-модданинг амалдаги таҳририга кўра, яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар