
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Б.Юсуповдан, ундирувчи Р.Ахадов фойдасига, жами 43 007 650 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, Б.Юсуповнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган рўйхатда турган манзилига холислар иштирокида чиқилганда, қарздор ушбу хонадонда яшамаётганлиги ва унинг ҳозирги яшаш жойи номаълумлиги аниқланиб тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Қарздор Б.Юсупов рўйхатда турган хонадонда йўқлиги сабабли қарздорга нисбатан 21.02.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси тартибида қидирув эълон қилинган ва ижро қилиш учун Нурафшон шахар ИИБга юборилган ҳамда Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ҳам қидирув ишлари олиб борилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасига кўра қарздор вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Матонат м.ф.й 58-уй 4-хонадонда яшаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳақида тегишли далолатнома тузилиб, қарздорга тегишли биринчи эҳтиёждан ташқари бўлган мол-мулклари хатланиб банд солинган.
Шу аснода қарздор Б.Юсуповдан, ундирувчи Р.Ахадов фойдасига қарз тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар