date
views 4 313

Қўқонда вентилятор талашиш оқибатида ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди (видео)

Қўқонда вентилятор талашиш оқибатида ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди (видео)
Қўқонлик шартли исми Ботир бўлган шахс ишдан қайтгандан сўнг уйда вентилятор шабадасида дам олишни истайди. Аммо бу вақтда унинг ўғли Суҳроб ҳам салқинда дам олишни кўзлаб турганди.

Суҳроб вентиляторни қўшни хонага олиб чиқиб кетади. Натижада жанжал бошланади ва ўғил ўз отасига қўл кўтаради. Охир-оқибат Ботир ўғлига пичоқ уради.

«Нафсониятимга теккани учун, бир мушт ургани ва бўғиб олгани учун мен шу ишни қилдим, унга тан жароҳати етказдим», — дейди Ботир.

Хабар қилинишича, Ботир ўғлининг қорнига бир марта ва кўкрагининг чап қисмига икки маротаба ошхона пичоғи билан зарба берган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам натижасида Суҳробнинг ҳаёти сақлаб қолинган, аммо аҳволи оғир, айни вақтда Қўқон шаҳридаги марказий шифохонада шифокорлар назоратида.

Фуқаро Ботирга нисбатан жиноят кодексининг 104-моддаси, 1- қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.


Манба: Sof.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўқонда вентилятор талашиш оқибатида ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди (видео)