16:44 / 20.07.2019
2 858

Мингбулоқлик 2 нафар ота суд залидан озод қилинди

Мингбулоқлик 2 нафар ота суд залидан озод қилинди
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2014 йил 3 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Йигиталиевдан ундирувчи Д.Шоматованинг фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор Р.Йигиталиевнинг жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига алиментдан бўлган қарзи 7 267 035 сўмни ташкил этган. Ушбу қарздорлигини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун Мингбулоқ туман Маъмурий судиги юборилди.

Қарздор Р.Йигиталиев билан олиб борилган тушунтиришлар боис, қарздорлигини тўлиқ бартараф этди ва суд залидан озод қилинди.
Худди шундай, Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига кўра Б.Искандаров ундирувчи П.Искандарова фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатиб ўтилган.

Фуқаро ҳам алиментдан бўлган қарзини вақтида амалга оширмагани учун қардорлик 3 284 233 сўмни ташкил этади. Унга нисбатан тўплаган ҳужжатлар Мингбулоқ туман Маъмурий судига юборилди ва хатосини тўғри тушунган Б.Искандаров қарздорликни суд жараёни давомида тўлаб берди. У ҳам маъмурий қамоқ жазосидан қутилиб қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мингбулоқлик 2 нафар ота суд залидан озод қилинди