
Божхона ходимлари республикамизга телефон хотира карталарини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишни фош қилишди.
Наманган вилояти божхона бошқармаси “Поп” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Опель астра” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, унинг орка ўриндиғи ҳамда юкхона қисмига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 8,5 миллион сўмлик 350 дона турли ўлчамдаги телефон хотира карталари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.