date
views 3 166

МДҲ давлатларида тўланадиган маошнинг доллардаги эквиваленти ҳисоблаб чиқилди

МДҲ давлатларида тўланадиган маошнинг доллардаги эквиваленти ҳисоблаб чиқилди
Фото: Eurasia.expert
Facebook ижтимоий тармоғидаги Игорь Цой исмли фойдаланувчи МДҲ давлатлари аҳолисининг маошлари унинг доллардаги эквивалентига қиёсланган жадвални жойлаштирди.

Бунда МДҲ давлатлари орасида биринчиликни Россия эгаллади. Умуман олганда мазкур кўрсаткич бўйича Россия МДҲ давлатлари орасида доим етакчилик қилиб келган. Ундан кейинги ўринда Беларусь ва Қозоғистон кетмоқда. Ушбу мамлакатларда тўланадиган ойлик долларда ҳисобланса деярли бир хил. Беларусь рублининг долларга нисбатан қиймати барқарорлашгани муносабати билан бу ерда тўланадиган маош миқдори Қозоғистонникига етиб олди.

Фото: Banki24.by

Фото: Banki24.by
Долларда ҳисобланганда энг кам маош тўланадиган давлатлар бу — Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон. 2017 йили Ўзбекистонда конвертация эркинлиги жорий этилгани сабаб рейтингда Қирғизистондан ўтиб кетишни бошлади. Тожикистон эса ҳамон энг охирида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МДҲ давлатларида тўланадиган маошнинг доллардаги эквиваленти ҳисоблаб чиқилди