date
views 4 377

Фарғонада 2 та Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди (видео)

Фарғонада 2 та Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди (видео)
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида 20 ёшли Т.М. Damas’ни «Миндонобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи «Фарғона—Ҳамзаобод» автомобиль йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида 60 ёшли Э.Ғ. бошқарувидаги яна бир Damas билан тўқнашди.

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса 17 июль куни соат 07:00 ларда содир бўлган.

Натижада Damas ҳайдовчиси Э.Ғ. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган, яна бир ҳайдовчи Т.М. ва 61 ёшли М.О. исмли йўловчи аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 2 та Damas тўқнашиши оқибатида бир ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди (видео)