
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Мамажоновдан, ундирувчи Ш.Азимов фойдасига 41 млн. 249 минг сўм ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати қарздорнинг яшаш манзили бўйича, яъни Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Янгийўл тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
МИБ Янгийўл туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, яъни қарздорнинг мол-мулкларини хатлаш ва чегарадан чиқишни вақтинча чеклаш, тегишли тақиқларини қўйиш натижасида, суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланган қарздорлик суммаси ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар