date

Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар савдосига чек қўйилди

Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар савдосига чек қўйилди
Маиший техника буюмларининг юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.А. томонидан тузилган қинғир режа барбод бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу шахс ўзининг “Мерседес Бенц Спринтер” русумли юк машинасига ортилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 56 дона хорижда ишлаб чиқарилган телевизорларни 10 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний олиб кирилган телевизорлар савдосига чек қўйилди