19:45 / 22.07.2019
2 769

Қонунбузарларнинг қилмиши ошкор бўлди

Қонунбузарларнинг қилмиши ошкор бўлди
Амалдаги тартибларга кўра, республикамизга чегара-божхона постлари орқали четдан олиб кирилган товарларни импорт божхона режимига расмийлаштириш ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида амалга оширилади.

Бунда автотранспорт ҳайдовчисига юк машинасига ортилган юкларни белгиланган ташқи иқтисодий фаолият божхона постига етказиш мажбурияти юкланади.
Аммо, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатида ҳайдовчи ўзига юкланган мажбуриятни бажармагани фош бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гап шундаки, Ўзбекистон Республикасининг “Яллама” чегара божхона постида қўшни давлатдан хусусий корхоналардан бирининг номига кириб келган ва 10 минг шиша пиво ортилган юк авторанспорт воситасини белгиланган тартибда кўздан кечирган божхоначилар уни “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига йўналтиришди.

Аммо, белгиланган 1 кун муддат ўтганига қарамай, авторанспорт воситасининг “Арк булоқ” божхона постига келавермагани сабабли, зудлик билан тезкор тадбир белгиланиб, мазкур юк автомашинасига ортилган 5 минг литр пивони ҳайдовчи хусусий корхона раҳбари кўрсатмасига асосан хусусий омборлардан бирига туширганлиги фош этилди.

Текширув жараёнида қонунбузарлар ваколатли органларнинг тегишли рухсатнома ва сертификатларини олмасдан туриб, ушбу ичимликларни сотиб юборишгани ва бу жараёнда 184 млн. 571 минг сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашгани маълум бўлди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунбузарларнинг қилмиши ошкор бўлди