20:33 / 22.07.2019
4 141

Бухорода «Каптива» ҳайдовчиси ўзини «ранжитган» ҳайдовчи машинасини ўққа тутди

Бухорода «Каптива» ҳайдовчиси ўзини «ранжитган» ҳайдовчи машинасини ўққа тутди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида пневматик тўппонча қўллаган “Каптива” русумидаги автомобил ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда ОАВ хабар берди.

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 20 июлда Ғиждувон туманида “Каптива”нинг 30 ёшли ҳайдовчиси маст ҳолатда машина бошқарган. У шу куни туман марказига келиб, “Кактус” кафеси ёнида “Матиз” ҳайдовчиси билан тортиша бошлаган. Даҳанаки жангдан кейин “Каптива” ҳайдовчиси пневматик тўппонча чиқариб, “Матиз”нинг ён ойнасига ўқ узиб, уни синдирган.

Кейинроқ қоидабузар ҳайдовчи ушланган ва унга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Энди у 300 соатдан 360 соатгача жамоат ишлари ёки бир йилдан 3 йилгача озодлиги чекланиши ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниш билан жазоланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода «Каптива» ҳайдовчиси ўзини «ранжитган» ҳайдовчи машинасини ўққа тутди