Интернетда ақллилик даражасини баҳолаш учун энг қисқа тест эълон қилинди

  • 23 июль 2019, 10:45
  • 869
  • Жамият
  • Интернетда ақллилик даражасини баҳолаш учун энг қисқа тест эълон қилинди
    Интернетда ақллилик даражасини баҳолаш учун энг қисқа тест эълон қилинди. У учта математик топшириқдан иборат. Mirror нашрининг хабар беришича, 80 фоиздан кўпроқ одам тестни тўғри еча олмаган.

    Тест қуйидаги топшириқлардан ташкил топган:

    1. Бита ва тўпнинг умумий қиймати 1,10 долларни ташкил қилади. Агар бита тўпдан 1 долларга қиммат бўлса, тўп қанча туради?

    2. 5 та машина 5 дақиқа ичида 5 та буюм тайёрлайди. 100 та машинага 100 та буюм тайёрлаш учун қанча вақт керак?

    3. Кўлда нилуфаргуллар ўсади. Уларнинг миқдори ҳар куни 2 баробар кўпаяди. Улар кўлни тўлиқ эгаллаши учун 48 кун талаб этилади. Нилуфаргуллар кўлнинг ярмини эгаллаши учун қанча кун талаб этилади?

    Дастлаб ушбу тест 2005 йилда Массачусетс технологик институти профессори Шейн Фредерик томонидан чоп этилган тадқиқот ишининг бир қисми бўлган. Тадқиқотда 3 мингдан зиёдроқ одам, жумладан дунёдаги энг нуфузли олий таълим муассасалари – Йель ва Гарвард университетлари талабалари иштирок этган. Тўғри жавобни эса 17 фоизгина иштирокчи бера олган.

    Тўғри жавоблар эса қуйидагича: 1.5 цент. 2.5 дақиқа. 3.47 кун.

    “Бу вазифалар уларнинг ечилишини тушунтирилиши вақтида осон англаш мумкинлиги жиҳатдан енгил, бироқ тўғри жавобни олиш учун ўйга биринчи бўлиб келадиган хато жавобни инобатга олмаслик лозим”, деб айтган Фредерик тест ҳақида.

    » » Интернетда ақллилик даражасини баҳолаш учун энг қисқа тест эълон қилинди