06:00 / 24.07.2019
2 748

Тошкентда патруль автобусида фуқарога нисбатан куч ишлатилганига изоҳ берилди

Тошкентда патруль автобусида фуқарога нисбатан куч ишлатилганига изоҳ берилди
Интернет тармоғида Учтепа туманида патруль автобусида ходим ва фуқаро иштирокидаги ҳолат акс этган видео тарқалмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар фуқаро жамоат тартибини бузганликлари ва жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари учун қўлга олинган.

Улардан бири — ишсиз, муқаддам бир неча марта судланган наманганлик 49 ёшли Улуғбек М. маст ҳолатда бўла туриб, ходимни — автобус ҳайдовчисини ҳақорат қилган, унинг танбеҳларига агрессив муносабатда бўлган, ходимга ҳужум қилиб, уни урган. Шундан сўнг ходим унга нисбатан жисмоний куч ишлатган.

Улуғбек М. Учтепа тумани ИИО ФМБнинг 7-ички ишлар бўлимига етказилиб, у ерда унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Ходим томонидан қўлланилган жисмоний куч юзасидан прокуратура органлари томонидан баҳо берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда патруль автобусида фуқарога нисбатан куч ишлатилганига изоҳ берилди

Жамият янгиликлари