07:50 / 24.07.2019
3 450

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг “Олтин квадрат”и. У нима дегани?

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг “Олтин квадрат”и. У нима дегани?
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидакром Ниёзхўжаев “Казинформ” ахборот агентлигига берган интервьюсида шу ҳақда тўхталиб ўтди.

“Мен туризм, яъни мамлакатларимиз сайёҳлик оқимини бир неча баробар кўпайтириш имконини берадиган туризм кластери, туризм йўналиши масаласига тўхталиб ўтмоқчиман. Буюк ипак йўли тарихини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга келаётган одамлар нафақат бизнинг мамлакат, балки Қозоғистонга ҳам ташриф буюришлари керак. Бу тарихий йўллар ҳақида тўлақонли манзарани тақдим этади”, - деди у.

Дипломатнинг сўзларига кўра, худди шу каби Қозоғистонга борган сайёҳлар Ўзбекистонга ҳам келишлари мумкин. Яъни бу қўшма туристик йўналиш бўлади.

“Биз шартли равишда “Олтин квадрат” деб номланган ушбу лойиҳани ишлаб чиқяпмиз. Россияда, масалан, “Олтин халқа” бор ва умид қиламизки, “Олтин квадрат” лойиҳаси ҳам яқин вақт ичида муваффақиятли амалга оширилади”, - дея қайд этиб ўтди у.

Элчининг қўшимча қилишича, бугун Нур-Султондан Тошкентга ҳафтасига 6 та рейс йўлга қўйилган. Булар фақат Қозоғистоннинг миллий ташувчиларидир. Ўзбекистондан ҳам шунча рейс қатнамоқда. Бундан ташқари, Алматидан Тошкентга ва Тошкентдан Қозоғистоннинг жанубий пойтахтига ўнтагача парвоз амалга ошириляпти.

“Қолаверса, Тошкент – Алмати – Нур-Султон йўналишида темир йўл очилди, Тошкентдан Нур-Султонгача тўғридан-тўғри 8 та автобус йўналиши қатнамоқда. Такрорлайман, Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиётлари бир-бирини тўлдирувчидир ва биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиё ҳудудида қудратли иқтисодий майдон ярата оламиз”, - деди С.Ниёзхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон бир неча йилдан буён Марказий Осиё шенгени дея аталаётган Silk Visaʼни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бораётир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг “Олтин квадрат”и. У нима дегани?