date
views 3 108

Тошкентда боди-камералар синовдан ўтказилмоқда

Тошкентда боди-камералар синовдан ўтказилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлда қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сон қарори билан ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобил видеокамералар ҳамда планшетлар билан таъминлаш 2020 йил 1 январга қадар узайтирилган эди.

Фото: ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқарма
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 22 июлидан Тошкент шаҳрида боди-камераларни синов-тажриба тариқасида ишлатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланди.

ЙПХ инспекторлари ҳайдовчи билан мулоқотга киришганда, уларнинг суҳбатлари боди-камерага ёзилаётгани ҳақида огоҳлантирадилар. Синов-тажриба натижалари комиссия томонидан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқарувчи ташкилотга тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда боди-камералар билан бирга ЙПХ инспекторлари учун махсус ишлаб чиқарилган жилетлар ҳам синовдан ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда боди-камералар синовдан ўтказилмоқда