10:02 / 24.07.2019
4 158

Эшак ва ҳаром ўлган мол гўштларини сотиш билан шуғулланган қассоблар қўлга олинди

Эшак ва ҳаром ўлган мол гўштларини сотиш билан шуғулланган қассоблар қўлга олинди
Эшак ва ҳаром ўлган мол гўштларини сотиш билан шуғулланган карманалик қассоблар қўлга олинди. Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган. Бу ҳақда «Навоий-24 — Навоий вилояти янгиликлари» хабар бермоқда.

Яъни, 1972 йилда Кармана туманда туғилган, мазкур туманнинг Али Қушчи кўчасида яшовчи Б.У. исмли шахс ва унинг 1996 йилда туғилган ўғли Б.Ф. исмли фуқаро, Тошкент кўчасида яшовчи А.Б.лар жиноий тил бириктириб, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини Навоий шаҳар «Тинчлик» қўрғонда жойлашган «Навоий Агро Мят» хусусий корхонаси биноси ёнида Ф.Т. исмли бошқа бир шахсга 1 миллион 239 минг сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Улардан жами 1 тонна 727 килограмм маҳсулот олиб қўйилган. Бундан ташқари, Б.М. Навоий вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан ўзаро тил бириктириб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 892 килограмм ҳайвон гўшти маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳужжат бериш эвазига Ф.Т.дан 1 миллион сўм олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодексининг 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги), 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эшак ва ҳаром ўлган мол гўштларини сотиш билан шуғулланган қассоблар қўлга олинди