Хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган алкоголли ичимликлар нафақат ички бозордаги рақобат муҳитига, шунингдек юртдошларимизнинг саломатлигига ҳам салбий таъсир ўтказиши тайин.
Шунга қарамай айрим фуқаролар амалдаги тартибларни бузган ҳолда алкоголли маҳсулотларни республикамизга олиб киришга бўлган ноқонуний уринишлари ҳамон учраб турибди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан йирик миқдордаги сифати кафолатланмаган алкоголь махсулотларининг юртимизга олиб кириш ҳолатининг олди олинди. Қўшни мамлакатдан пиёда ҳолда кириб келган фуқаро М.О.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, умумий қиймати 6,3 миллион сўмлик спиртли ичимликларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб киришга бўлган уриниши фош қилинди.
Яна бир шундай ҳолатда “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро А.Э.га тегишли “Chevrolet Lacetti” русумли енгил автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг юкхонасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, қиймати
1,3 миллион сўмлик спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди