Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парча ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмайди.
Республикамизда рангли металлар чиқиндиларининг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 6 июндаги 425-сон Қарори муҳим ўрин эгаллайди.
Унга кўра, эндиликда жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.
Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари ҳали ҳануз учраб турибди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Қашқадарё-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро С.З. бошқарувидаги “Камаз 53212” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва тахталар орқасига беркитилган 2268,5 килограмм, умумий қиймати 36,1 миллион сўмлик рангли металл парчалари яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди