14:24 / 25.07.2019
3 126

Билол Эрдўғон бошчилигидаги делегация Бухорога келди

Билол Эрдўғон бошчилигидаги делегация Бухорога келди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси Билол Эрдўғон бошчилигидаги делегацияси Бухорода бўлди.

Меҳмонларни Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими Ўктам Барноев кутиб олди.

Вилоят раҳбари ва Билол Эрдўғон ўртасидаги мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида савдо-саноат, ижтимоий-маданий йўналишлардаги алоқалар ҳақида фикр алмашилди.

Билол Эрдўғон ва унинг ҳамроҳлари Нақшбандия тариқати силсиласига мансуб етти пир қадамжоларини зиёрат қилди.

Ғиждувон туманида туркиялик меҳмонлар билан учрашув ўтказилди. Мулоқот амалий тарзда ўтди. Учрашув чоғида Ғиждувон тумани ҳамда Истамбул вилоятининг Беёлу тумани ўртасида «Биродарлашган шаҳар» меморандуми имзоланди. Унда икки томонлама, хусусан, маданий алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
— Бухоро Ислом дини цивилизацияси ва маданиятига улкан ҳисса қўшган қадим муқаддас ва мў’табар заминлардан бири сифатида эътироф этилиши бежиз эмас, — деди Беёлу тумани ҳокими Ҳайдар Али Йилдиз. — Бу ердан етишиб чиққан уламолар томонидан қолдирилган илмий-маънавий мерос, кўҳна анъана ва қадриятлар динимизни тўғри ва оқилона сақлаш, тарғиб этиш ва ривожлантиришда беқиёс аҳамиятга эга. Шу маънода «Етти Пир» бўйлаб қилинган зиёрат бизда катта таассурот қолдирди. Ислом оламининг етук намояндалари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик.

Туркия делегацияси Бухоро шаҳрида ўтказилаётган «Қовун сайли»да ҳам иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Билол Эрдўғон бошчилигидаги делегация Бухорога келди