16:50 / 25.07.2019
3 395

Ижарачи томонидан яширилган машина Бухородан топилди

Ижарачи томонидан яширилган машина Бухородан топилди
Фуқаро Д. Убайдуллаева ўзига тегишли бўлган автомашинасини,фуқаро Ф. Қобиловга ижарага беради. Ижарачи эса келишувга зид равишда ижара ҳаққини бермай қочиб юради. Автомашина эгаси қочоқ ижарачи устидан, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судига даъво аризаси киритган.

Суд ажримига асосан, қарздор Қобиловдан, ундирувчи Убайдуллаева фойдасига “DAIMLER BENZ” русумли автотраспорт воситасига нисбатан банд солиш ва жарима майдончасига қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлим иш юритувига келиб тушади ва шу кунни ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида, қарздорнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилига иштирокида чиқилганда, автотранспорт воситаси йўқлиги аниқланган ва шу хақида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Бўлим давалт ижрочилари томонидан,мазкур автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИББ ЙҲХБга ҳамда МИБ.нинг тезкор қидирув бўлими ходимларига юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ.нинг тезкор қидирув бўлими ходимлари томонидан автотраспорт воситаси, Бухоро вилояти, Шофиркон туманида топилган.
Қидирувдаги автомашина тезкор қидирув бўлими ходимлари томонидан хатланиб, вақтинча сақлашлик учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижарачи томонидан яширилган машина Бухородан топилди