21:18 / 25.07.2019
3 691

Яширилган чет эл валютаси тўхтатиб қолинди

Яширилган чет эл валютаси тўхтатиб қолинди
Божхоначилар томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро К.Ш. фуқаро Т.С.га тегишли бўлган 140 минг қирғиз сомини йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан, божхона назоратидан яшириб олиб ўтиб бермоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, мазкур постнинг ўзида фуқаро У.А.нинг ҳам кирдикорлари фош этилди. Яъни у божхона тўловларидан қочиш мақсадида тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 6 миллион сўмлик 2 дона музлатгични мазкур пост орқали олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яширилган чет эл валютаси тўхтатиб қолинди