11:05 / 26.07.2019
3 744

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорчилик билдирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорлик билдирди. Президент матбуот хизмати мазкур миннатдорчилик матнини келтирган.

«Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.

Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан йўлланган табриклар учун миннатдорчилик билдирди